САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС ЗИЁРАТГОҲИ
2024-09-30 08:10:00 / Янгиликлар
Жиззах воҳасидаги мазкур зиёратгоҳ Ғаллаорол туманининг Авлиё қишлоғида жойлашган бўлиб, икки қисмга ажратилган.

Зиёратгоҳнинг юқори қисми – кўлбўйи ҳудуди шифобахш ва муқаддас булоқлари, ўзининг гўзал ва мафтункор ўзига хос гўзал табиати ҳамда бетакрор манзараси билан ҳар қандай кишини ўзига жалб этади. Қадамжонинг пастки қисмидаги кўҳна масжид ва хилхона ҳам эътиборга молик.
Масжид биноси ХIХ асрда жиззахлик ўз даврининг моҳир бинокорлари – уста Комил, уста Қобил, уста Зуҳур ва уста Мирзиёлар томонидан бунёд этилган. У шарқона услубда қад ростлаганлиги билан ҳар қандай зиёратчининг эътиборини тортади. Бинодаги ганчкорлик ишлари ҳам ўта маҳорат билан бажарилган.
