Видеорепортаж: Жиззахда Президентимизнинг Мурожаатномасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди
2026-01-21 10:20:00 / Янгиликлар
Жиззах давлат педагогика университетида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда маърифат тарғиботчилари жамияти аъзолари, таниқли зиёлилар, ҳарбий соҳа вакиллари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Учрашув давомида Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган устувор вазифалар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, таълим, маънавият ва ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фикр алмашувлар жараёнида иштирокчилар Мурожаатномада илгари сурилган ғоялар Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.
📹 Батафсил видеолавҳада.
