Жиззах вилоятида савдо хизматлари ҳажми 5 трлн сўмга етди
2026-01-20 08:45:00 / Янгиликлар

Мазкур кўрсаткич 2024 йилга нисбатан сезиларли ўсишни намоён этиб, ҳудудда тадбиркорлик фаоллигининг ошгани, савдо инфратузилмаси ривожланаётгани ҳамда аҳоли харид қобилиятининг барқарор ўсиб бораётганини кўрсатмоқда.
Савдо хизматлари соҳасидаги ўсишга янги савдо мажмуалари, маҳаллий бозорлар модернизацияси, замонавий супермаркетлар ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг ишга туширилиши, шунингдек, электрон савдо платформаларининг фаоллашуви ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Айниқса, Жиззах шаҳри, ва туманлар марказларида чакана савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари сони ортиб, янги иш ўринлари яратилмоқда.
Мутахассислар фикрига кўра, савдо соҳасидаги барқарор ўсиш вилоят иқтисодиётининг умумий ривожига хизмат қилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллий бюджет даромадларини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
