Видеорепортаж: Арнасой туманида 2026 йил пахта ҳосили учун томчилатиб суғориш технологиясини кенг жорий этиш режалаштирилмоқда
2026-01-20 08:50:00 / Янгиликлар
Арнасой туманида 2026 йил пахта ҳосилини етиштиришга тайёргарлик ишлари босқичма-босқич ва изчил тарзда амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни жорий этиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ҳосилдорликни оширишга қаратилган ишлар бугунги кунда амалда ўз ифодасини топмоқда.
Жумладан, 2026 йил пахта ҳосили учун туманда томчилатиб суғориш технологиясини кенг жорий этиш режалаштирилган. Айни пайтда мазкур йўналишда амалий ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар туман ҳудудидаги Хоразм ва Бухоро хўжаликларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш кўзда тутилган 2000 гектардан ошиқ майдонда монтаж ишлари тўлиқ якунланди. Ушбу майдонларда зарур инфратузилма яратилиб, суғориш тармоқлари белгиланган талаблар асосида ўрнатилди.
📹 Батафсил видеолавҳада.
