Видеорепортаж: Мирзачўл туманида қишлоқ хўжалиги бўйича кенгайтирилган семинар бўлиб ўтди
2026-01-20 08:25:00 / Янгиликлар
Мирзачўл туманида Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқарма бошлиғи ўринбосари раҳбарлигида вилоят мутасадди ташкилотлар вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъул ўринбосарлари, вилоят ҳамда туманлар Агроинспексия бўлимлари раҳбар ва ходимлари ҳамда деҳқон-фермерлар иштирокида қишлоқ хўжалигига бағишланган кенгайтирилган семинар ўтказилди.

Мазкур семинар давомида туман ҳокими Ботиржон Мирзакулов Мирзачўл туманида 2026 йил ҳосили учун пахта етиштиришга тайёргарлик кўриш, экинларни жойлаштириш, чигит экиш схемаларини тўғри режалаштириш, шунингдек, техника ва ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан ўз тажрибалари ва амалий тавсиялари билан ўртоқлашди. Семинарда маҳаллий ва вилоят мутасаддиларидан ташқари, Хитой Халқ Республикасидан келган мутахассислар ҳам иштирок этди.
Таъкидланганидек, 2026 йил ҳосили учун туманда жами 12 500 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Шундан 76 см схемада якка қатор усулида 3 768 гектар, 76/10 см схемада 7 232 гектар майдонга чигит экилиши белгиланган.
📹 Батафсил видеолавҳада.
