Видеорепортаж: Дўстлик тумани қишлоқ хўжалигидан саноат сари
2026-01-17 18:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида яқингача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш асосий драйвер соҳа сифатида қаралган Дўстлик тумани бугун жадал саноатлашув босқичига кириб бормоқда.

Хусусан, Туркиялик ишбилармонлар сармояси ҳисобига ташкил этилган замонавий саноат корхонасида трикотаж маҳсулотлари учун тугма ва турли аксессуарлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати ўртача 1,5 миллиард дона маҳсулотни ташкил этади.
Янги лойиҳа ҳудудда, саноат салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар улушини кенгайтириш ва экспорт имкониятларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Саноатлаштириш — ҳудуд иқтисодий барқарорлиги ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
📹 Батафсил видеолавҳада.
