Видеорепортаж:Ғаллаорол тумани таълим муассасаларида куз-қиш мавсумида иситиш барқарор ишламоқда
2026-01-16 13:00:00 / Янгиликлар
Ғаллаорол тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимида жами 91 та умумий ўрта таълим мактаби, 16 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда.

Ушбу муассасаларнинг 88 та мактаби, 14 та давлат мактабгача таълим ташкилоти в куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғиси орқали иситилади.
Хусусан, тумандаги 25-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 4 та иссиқлик қозони мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси меъёр даражасида ишлаб турибди. Мазкур муассасага мавсум учун 50 тонна кўмир захираси етказиб берилган.
Шунингдек, 78-сон умумий ўрта таълим мактабида 8 та иссиқлик қозони фаол ишламоқда ҳамда 100 тонна кўмир захираси мавжуд. 88-сон умумий ўрта таълим мактабида эса 4 та иссиқлик қозони ишлаб туриб, мавсум учун 62 тонна кўмир етказиб берилган.
📹 Батафсил видеолавҳада.
