Видеорепортаж:Арнасой туманида ёшларга 6 гектар ер майдони ажратилиб, брокколи карамини етиштириш лойиҳаси йўлга қўйилди
2026-01-15 14:00:00 / Янгиликлар

Жумладан, Арнасой тумани ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида тумандаги “Шерзод илғор агро” фермер хўжалиги ҳудудидан ёшлар учун 6 гектар ер майдони ажратилиб, брокколи карамини етиштириш лойиҳаси йўлга қўйилди.
Ушбу ташаббус доирасида фермер хўжалиги раҳбари Шукурбой Шомуродов томонидан ёшларга экин экиш, парваришлаш ва ҳосилни йиғиш жараёнлари бўйича амалий устозлик қилиб келинмоқда. Бу эса ёшларнинг қишлоқ хўжалигида замонавий усулларни ўзлаштиришига хизмат қилмоқда.
Ғалла ўримидан сўнг бўшаган майдонга жорий йил август ойида 6 гектар ерга жами 450 минг дона брокколи карами кўчатлари экилган. Қисқа муддат ичида ўсиб чиққан экин ҳозирда тўлиқ ҳосилга кириб, айни пайтда йиғим-терим ишлари жадал давом этмоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада.
