Видеорепортаж: Олий таълимдаги тўлов-контракти давлат томонидан қопланади
2026-01-12 13:00:00 / Янгиликлар
Ободонлаштириш ва санитар тозалаш соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган ходимлар фарзандларининг олий таълимдаги тўлов-контракти давлат томонидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармонига мувофиқ, камида 10 йил давомида ободонлаштириш ва санитар тозалаш соҳасида меҳнат қилган ходимларнинг олий таълимда таҳсил олаётган фарзандлари учун тўлов-контракт маблағлари давлат ҳисобидан қоплаб берилади.
Ушбу имтиёз соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб эътироф этиш ва ёшларнинг таълим олишига кенг имконият яратишга қаратилган.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
