Видеорепортаж: Дўстлик туманида хорижий сармояли корхоналар иқтисодий ривожга хизмат қилмоқда
2026-01-10 13:25:00 / Янгиликлар
Дўстлик туманида хорижий сармоялар иштирокида ташкил этилган саноат корхоналари ҳудуд иқтисодий тараққиётининг муҳим омилига айланмоқда.

Инвесторлар учун яратилган қулай муҳит, инфратузилманинг босқичма-босқич ривожланиши ва давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватловлар натижасида янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилмоқда.
Хусусан, туманда саноат йўналишидаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми жадал суръатларда ошиб, маҳаллий ва экспорт бозорлари учун рақобатбардош маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Энг муҳими, бу жараён янги иш ўринлари яратилиши, аҳоли даромадлари ошиши ва Дўстлик туманининг саноат салоҳияти янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада.
