Видеорепортаж:Жиззах туризми янги босқич ва янги имкониятлар сари
2026-01-08 14:00:00 / Янгиликлар

Айниқса, қишки мавсумда тоғ, тоғолди ҳудудлари ҳамда кўллар атрофидаги туризм йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Замонавий меҳмонхоналар, яхшиланган йўл инфратузилмаси ва сервис хизматлари сифати вилоятнинг сайёҳлик жозибасини янада оширмоқда.
2025 йил Жиззах туризми учун муҳим бурилиш даври бўлди. Йилнинг йирик туристик зонаси сифатида Айдар–Арнасой кўллар тизимида жойлашган кўл бўйидаги замонавий туризм маскани фаолият бошлади. Ушбу марказ 594 ўринли мажмуани ўз ичига олган бўлиб, унда 200 ўринли санатория, 294 ўринли ҳостел ҳамда 40 та капсула туридаги жойлар мавжуд. Шунингдек, пляж ҳудудида соябонлар, тапчанлар, қайиқ ва кафе хизматлари йўлга қўйилиб, дам олувчилар учун барча қулайликлар яратилди.
Хулоса сифатида айтганда, Жиззах вилоятида туризмни ривожлантиришга қаратилган бу каби лойиҳалар нафақат ички туризмни жонлантиради, балки ҳудуднинг инвеститсион ва халқаро сайёҳлик салоҳиятини ҳам оширади. Келгусида экологик ва соғломлаштириш туризмини илмий ёндашув асосида кенгайтириш, Жиззахни Марказий Осиёдаги муҳим дам олиш масканларидан бирига айлантириши мумкин.
📹 Батафсил видеолавҳада.
