Видеорепортаж: Жиззахда биолаборатория фаолиятига бағишланган семинар ўтказилди
2025-12-30 08:00:00 / Янгиликлар

Айниқса, ўсимликларнинг вегетатсия даврида зарарли ҳашоротларга қарши курашишда биолаборатория маҳсулотларидан фойдаланиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади. Бу борада биологик ҳимоя воситалари кимёвий препаратларга нисбатан атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун хавфсизлиги билан ажралиб туради.
Шу мақсадда Шароф Рашидов туманида биолабораторияларни мавсумга тайёрлаш ҳамда оналик маҳсулотларини кўпайтириш мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан биолабораториялар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, фойдали энтомофагларни кўпайтириш технологиялари, уларни дала шароитида тўғри қўллаш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Семинар қишлоқ хўжалигида инновацион ва барқарор ривожланишни таъминлаш, экологик тоза маҳсулот етиштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
