Видеорепортаж: Жиззахда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликка бўйича матбуот анжумани ўтказилди
2025-12-27 20:00:00 / Янгиликлар

Тадбир вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати медиа марказида бўлиб ўтди ва унда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Саҳобиддин Болиев иштирок этди.
Анжуманни вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов очиб берди.
Анжуманда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ислоҳотларда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устувор экани таъкидланди. Вилоятда 6 та миллий маданий марказ фаолият юритиб, 2025 йилда уларга жами 282 миллион сўм субсидия ажратилгани қайд этилди.
Шунингдек, кўп миллатли муҳит, таълимнинг 4 тилда олиб борилиши ҳамда диний эркинликлар учун яратилган шароитларга эътибор қаратилди.
Йиғилишда радикаллашувга қарши кураш ва “Жаҳолатга қарши маърифат” йўналишидаги тарғибот ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.



