Видеорепортаж: Жиззахда “Президент арчаси” байрами тантанали нишонланди
2025-12-25 19:10:00 / Янгиликлар

Қувонч ва шодликка тўла ушбу байрам тадбирида Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, болажонларни кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этди ҳамда уларга эзгу тилакларини билдирди.
Тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши асосида юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар, хусусан, болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли дастурларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Жорий йилда вилоятимиздаги 370 нафар болажонга Президентимизнинг махсус совғалари топширилди.
Ушбу совғалар вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоев ва мутасаддилар томонидан тантанали равишда тақдим этилди.
Вилоят Мусиқали драма театрида ташкил этилган байрамона концерт дастури эса болажонларга унутилмас таассурот ва қувонч улашди.






