Видеорепортаж: Жиззах тиббиёт кластери фаолиятига назар
2025-12-25 08:30:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизматларни қулай, тезкор ва сифатли кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Шу мақсадда Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида ташкил этилган Жиззах тиббиёт кластери аҳоли учун ортиқча овора-гарчиликларни кескин камайтириб, тиббий хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқмоқда.
Мазкур кластернинг энг муҳим жиҳати — барча турдаги тиббий хизматларнинг бир ҳудудда жамланганидир. Диагностика, лаборатория текширувлари, тор соҳа мутахассислари қабули, стационар ва амбулатор даволаниш жараёнларининг узвий боғлангани беморлар вақтини, маблағини ва асабини тежашга хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
