Видеорепортаж: Жиззахда 2025 йил давомида 6 минг нафар ишсиз аёл касб-ҳунарга ўқитилиб, тадбиркорлик фаолиятига йўналтирилди
2025-12-24 09:25:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва бандлигини таъминлаш борасида муҳим натижаларга эришилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази томонидан 2025 йил давомида 6 минг нафар ишсиз аёл касб-ҳунарга ўқитилиб, тадбиркорлик фаолиятига йўналтирилди.
Марказ томонидан вилоятнинг олис ва чекка маҳалла ҳамда қишлоқларида истиқомат қилувчи, ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган минглаб опа-сингиллар учун қисқа муддатли, бепул ўқув курслари ташкил этилди. Ушбу курслар доирасида тикувчилик, пазандачилик, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, савдо ва бошқа йўналишлар бўйича амалий билим ва кўникмалар берилди.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
