Видеорепортаж: Жиззах вилоятида замонавий тиббий хизматлар кенгаймоқда
2025-12-24 09:00:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда Жиззах вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда замонавий тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳудуднинг ўзида ўтказиш имкониятлари тобора кенгайиб бормоқда.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик ва тиббиёт марказининг (РШТЙИМ) Жиззах филиалида яратилган замонавий шароитлар, илғор технологиялар ва малакали шифокорлар жамоаси беморларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишга хизмат қилмоқда. Энг қувонарлиси, мазкур шифо масканида илк маротаба нафас йўллари билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
