Видеорепортаж: Арнасойда Хитой инвестициялари иштирокидаги лойиҳалар режалаштирилмоқда
2025-12-24 08:25:00 / Янгиликлар
Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган инвесторлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда туман ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида қишлоқ хўжалиги ер майдонларида пахта етиштириш билан бир қаторда қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида замонавий иссиқхона мажмуаларини барпо этиш, мавсумдан ташқари сабзавот етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилгани қайд этилди.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
