Видеорепортаж: Жиззах вилояти ҳокимлигида Хитойлик инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
2025-11-19 10:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ва Хитой Халқ Республикасининг Гуандун провинцияси, хусусан Шензҳен шаҳри ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Хитойнинг бир қатор йирик компаниялари раҳбарлари вилоятга ташриф буюрди.

Меҳмонлар Жиззах вилоятида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларини ўрганиш, қўшма ташаббуслар учун имкониятларни муҳокама қилиш мақсадида Б2Б ва Б2Г форматларида ташкил этилган учрашувларда иштирок этдилар.
Учрашувларда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи, Вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Уткир Муйсиналиев, шунингдек, вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Шукуруллоев, маҳаллий корхоналар ва тадбиркорлар қатнашдилар.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
