Ҳарбий тузилма офицерлари учун саволлар тўплами
Ҳуқуқшунослик фани бўйича
- Давлатнинг белгиси сифатида “Асосий қонун” деганда нимани тушунасиз?
- “Ижтимоий давлат” тушунчасига таъриф беринг?
- “Ҳуқуқий давлат” деганда нимани тушунасиз, унинг белгиларини санаб беринг.
- “Давлат суверенитети” деганда нимани тушунасиз?
- Конституциявий ҳуқуқнинг бошқа ҳуқуқ тармоқлари билан алоқаларини айтиб беринг?
- Ҳуқуқ ва унинг белгиларини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикасининг қандай ҳуқуқ тармоқлари мавжуд ва уларни алоҳида хусусиятларини айтинг?
- Конституциявий ҳуқуқ ҳуқуқнинг асосий тармоғи сифатида нималарни ўрганади?
- Конституциявий ҳуқуқ нормалари деганда нимани тушунасиз ва уларга мисоллар келтириб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат принципларини тушунтириб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра “миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик” деганда нимани тушунасиз?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимаси ҳақида нималарни биласиз?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш тартибини тушунтиринг?
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади ва уларга таъриф беринг?
- Жиноий жазоларнинг турларини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принципларини санаб беринг?
- “Сиёсий плюрализм” деганда нимани тушунасиз?
- Давлат суверенитетининг асосий принципларини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси суверен давлат сифатида қандай элементларга эга?
- “Халқ ҳокимиятчилиги” атамасига таъриф беринг ва шарҳлаб беринг?
- “Демократия” деганда нимани тушунасиз?
- Демократиянинг қандай шакллари мавжуд ва уларни шарҳлаб беринг?
- “Референдум” деганда нимани тушунасиз?
- Ўзбекистон Республикасида қандай масалалар референдумга қўйилади?
- “Ҳокимиятнинг бўлиниши принципи” деганда нимани тушунасиз?
- Бошқарувнинг “республика” шакли ҳақида нималарни биласиз?
- Қандай жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади?
- Интизомий жазо қайси ҳолатларда белгиланади ва унинг қандай турлари мавжуд?
- Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принципларини санаб беринг?
- Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари давлатнинг муҳим белгиси сифатида қандай аҳамиятга эга?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни санаб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра сиёсий ҳуқуқларни санаб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларни айтиб беринг?
- Ҳуқуқ ва эркинликнинг қандай фарқли жиҳатлари мавжуд?
- “Гендер тенглиги” тушунчасини таърифлаб беринг ҳамда бу борада юртимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
- “Дахлсизлик ҳуқуқи” деганда нимани тушунасиз?
- “Сўз эркинлиги” тушунчасига таъриф беринг?
- “Дунёвий давлат” деганда қандай давлат тушунилади?
- “Меҳнат қилиш ҳуқуқи” деганда қандай ҳуқуқни тушунасиз?
- “Жиноятда иштирокчилик турлари” деганда нимани тушунасиз?
- “Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи” деганда қандай ҳуқуқни тушунасиз?
- “Қонун лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига қўйиш” деганда нимани тушунасиз?
- “Митинг” ва “намойиш”нинг бир-биридан фарқини тушунтириб беринг?
- Инсонга фуқаролик нима учун керак?
- Фуқаролиги бўлмаган шахсларда қандай ҳуқуқий чекловлар мавжуд бўлади?
- Фуқаролик олиш тартибини тушунтириб беринг?
- Фуқароликни йўқотиш асосларини тушунтириб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий бурчларини санаб беринг?
- Жиноий жазоларнинг асосий ва қўшимча жазо чораларини айтиб беринг?
- “Сиёсий партия” деганда нимани тушунасиз ва мамлакатимизда нечта сиёсий партия мавжуд?
- Сиёсий партияга аъзо бўла олмайдиган шахсларни айтиб беринг?
- Никоҳ тузиш шартлари ва никоҳ тузиш тақиқланадиган ҳолатларни айтиб беринг?
- Давлатнинг тузилиш шакли деганда нимани тушунасиз?
- Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларини санаб беринг?
- Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи деганда нимани тушунасиз?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига кимлар эга?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай вазифани амалга оширади?
- Ўзбекистон Республикаси суд тизимининг бош вазифаларини айтиб беринг?
- “Айбсизлик презумпцияси” нима ?
- “Миранда ҳуқуқи” ҳақида нималарни биласиз?
- “Сайлов тизими” деганда нимани тушунасиз ва қандай сайлов тизимларини биласиз?
- Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари нималардан иборат?
- Ўзбекистон Республикасида ким Қуролли Кучларининг Олий Бош Қўмондони ҳисобланади ва унга қандай ваколатлар берилган?
- “Омбудсман” сўзига таъриф беринг?
- “Интизомий ҳуқуқбузарлик” деганда нимани тушунасиз?
- “Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” деганда нимани тушунасиз?
- Мустақил давлат қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
- Юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғояси ва мақсади нималардан иборат?
- Мустақиллик Ўзбекистон Республикасига қандай ҳуқуқларни қайтариб берди?
- “Давлатнинг функциялари” деганда нима тушунилади?
- Бошқарув шаклига кўра давлатлар қандай турларга бўлинади?
- “Давлат органи” тушунчаси ва моҳиятини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар ҳақида нималарни биласиз?
- Ҳуқуқбузарликнинг қандай турлари мавжуд?
- “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган” деганда нимани тушунасиз, ушбу тизимга қайси органлар киради?
- Пора олиш жиноятининг таркибий элементлари ҳақида сўзлаб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг моҳиятини ва аҳамиятини айтиб беринг?
- “Ҳарбий хизмат” деганда нимани тушунасиз?
- “Жазо” деганда нимани тушунасиз, унинг мақсади ва моҳиятини айтиб беринг?
- Президентлик институти ҳақида нималарни биласиз?
- Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ва уни расмийлаштириш тартиби ҳақида гапириб беринг?
- “Ақли расолик” деганда нимани тушунасиз?
- Ўзбекистон Республикаси ижро этувчи ҳокимияти тизимини айтиб беринг?
- Виждон эркинлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай фикрлар баён этилган?
- “Коррупция” сўзига таъриф беринг ва коррупция тўғрисида ўз фикрларингизни баён этинг?
- “Ҳуқуқий онг” тушунчасига таъриф беринг?
- “Ҳуқуқий маданият” тушунчасига таъриф беринг?
- “Ахлоқ” деганда нимани тушунасиз, унинг моҳиятини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тузилиши ҳақида гапириб беринг.
- Ваколатли органларга ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи деганда нимани тушунасиз?
- “Ҳуқуқий лаёқат” ва “муомала лаёқати” тушунчаларининг ўзаро фарқларини айтиб беринг?
- “Жисмоний шахс” ва “юридик шахс” тушунчаларига таъриф беринг?
- “Ақли норасолик” деганда нимани тушунасиз?
- “Меҳнат шартномаси” тушунчасига таъриф беринг?
- Меҳнат ҳуқуқи ва меҳнатга оид муносабатлар тушунчасига таъриф беринг?
- “Ҳуқуққа ҳурматсизлик қилиш” қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
- “Инсонпарварлик принципи” деганда нимани тушунасиз?
- Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини айтиб беринг?
- Жазоланиш, жавобгарлик ва жазо деганда нимани тушунасиз?
Тарбия фани бўйича
- “Миллат” деганда нимани тушунасиз?
- Илм манбаи бўлмиш “Китоб” ҳақида нималарни биласиз?
- “Маънавият” деганда нимани тушунасиз?
- “Тарбия” тушунчасига таъриф беринг ва бола тарбиясида кўпроқ нималарга эътибор бериш лозим?
- Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳақида нималарни биласиз?
- “Ватан” тушунчасига таъриф беринг ва улуғ маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ватанга қандай таъриф берган?
- Ўзбек халқи деганда кимлар тушунилади ва улар ҳақида нималарни биласиз?
- Чингизхонга қарши курашларда жасорат кўрсатиб, уни лол қолдирган ватандошимиз ким ва у ҳақида нималарни биласиз?
- “9-май – Хотира ва қадрлаш куни” қайси йилдан буён юртимизда нишонланиб келинмоқда ва бу байрам нима мақсадда ташкил этилган?
- “Тинчликнинг қадри” деганда нимани тушунасиз?
- “Ватан туйғуси” деганда нимани тушунасиз?
- “Аллома” деганда кимни тушунасиз ва ватан туйғуси ҳар ишда, ҳар қадамда мададкор бўлсин деб ўз исми шарифларига туғилган жойларининг номини қўшиб ёзган мутафаккирлардан кимларни биласиз?
- Қайси йилларда собиқ СССР ҳудудида мудҳиш оммавий сиёсий қатағонлар амалга оширилган ва бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлган?
- “Оила” тушунчасига таъриф беринг ва оиланинг таянч устунлари ҳақида нималарни биласиз?
- Мардлик, фидойилик ва эзгулик каби мавзуларга йўғрилган қандай жаҳон халқлари ҳамда халқимизнинг достонларини биласиз?
- Буюк саркарда бобомиз Амир Темур ҳамма соҳада адолатни бош мезон деб билиб қайси шиорга амал қилиб яшаган ва “Тузуклар” китобида бу ҳақда нималарни баён этган?
- “Ўзбекистон - ягона Ватан” ғоясига изоҳ беринг?
- “Халқ” тушунчасига таъриф беринг?
- Қадимда мамлакатимиз ҳудудида қандай давлатлар ривож топган?
- “Жадидчилик ҳаракати” ва уларнинг асосий мақсади ҳақида нималарни биласиз?
- “Юрт тинчлиги ғояси” деганда нимани тушунасиз?
- “Расмий тимсоллар” деганда нимани тушунасиз ва Ватанимизнинг расмий тимсолларини санаб беринг?
- “Ўзбек миллий давлатчилиги” деганда нимани тушунасиз?
- “Миллий қадрият” деганда нимани тушунасиз?
- “Ватанпарварлик” деганда нимани тушунасиз?
- Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг асарлари ва тарбияга оид айтган қимматли фикрлари ҳақида гапириб беринг?
- “Озодлик ғояси” деганда қандай ғояни тушунасиз?
- “Бунёдкор ғоялар” деганда қандай ғояларни тушунасиз?
- “Вайронкор ғоялар” деганда қандай ғояларни тушунасиз?
- “Тарихий хотира” ва “манқурт” тушунчаларига таъриф беринг?
- Қадимий Хоразм заминидан етишиб чиққан, илм-у маърифат йўлидаги беқиёс хизматлари учун “Жоруллоҳ” яъни “Аллоҳнинг қўшниси” деган юксак эътирофга сазовор бўлган мутафаккир ким?
- “Тиб қонунлари” асарининг муаллифи ким ва бу асар ҳақида нималарни биласиз?
- “Стратегик йўл” деганда нимани тушунасиз?
- Сўз мулкининг султони, мутафаккир бобомиз Алишер Навоий хотирасига бағишланиб дунёнинг қайси шаҳарларида бу инсоннинг ҳайкаллари ўрнатилган?
- Миллий қадриятимиз бўлган - тилимиз ҳақида нималарни биласиз?
- “Умумбашарий қадриятлар” деганда нимани тушунасиз?
- Аждодимиз Жалолиддин Мангуберди жасорати ҳақида нималарни биласиз?
- Бугунги кунда ёшларни ўз таъсирига олиб, шу тариқа мамлакат келажагига путур етказмоқчи бўлган кучларни санаб беринг ва уларга қарши курашишнинг энг самарали йўли деб нимани ҳисоблайсиз?
- “Соғломлик” нима ва у неча хил кўринишга эга?
- “Ғоя” деганда нимани тушунасиз?
- “Алпомиш” халқ достони ва унинг тарбиявий аҳамияти тўғрисида гапириб беринг?
- “Маънавият” деганда нимани тушунасиз?
- “Инсоннинг ички дунёси” деганда нимани тушунасиз ва ички дунёнинг сифатлари нималарга боғлиқ деб ўйлайсиз?
- “Ирода” деганда нимани тушунасиз?
- Қандай иллатлар инсондаги “виждон” туйғусини сўндириб, бора-бора уни виждонсиз инсонга айлантириб қўйиши мумкинлиги тўғрисида фикр билдиринг?
- “Фикр” нима ва одамларнинг орзу ниятларига қараб фикрлар неча хил бўлади?
- Миллий ғоя қандай шаклланади, унинг ижодкори ким?
- “Адолат ғояси” деганда қандай ғояни тушунасиз?
- Сўз мулкининг султони, мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг беш достондан иборат бўлган асари ва унинг аҳамияти ҳақида гапириб беринг?
- “Мустабид мафкура” деганда нимани тушунасиз?
- “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” деган қоида қайси китобда ўз аксини топган ва бунинг маъносини тушунтириб беринг?
- “Дил ба ёр-у даст ба кор” , яъни “Дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин” деган ҳикмат муаллифи ким ва бу ҳикмат қандай фикрни ифода этади?
- “Большевизм” ва “атеизм” тушунчаларига таъриф беринг?
- “Полиэтник” ва “моноэтник” тушунчаларига таъриф беринг?
- “Маънавий таҳдид” деганда нимани тушунасиз?
- “Диний ақидапарастлик” деганда нимани тушунасиз?
- “Экстремизм” деганда нимани тушунасиз?
- “Терроризм” деганда нимани тушунасиз?
- “Қутадғу билиг” асарининг муаллифи ким ва у ҳақида гапириб беринг?
- “Худбинлик” деганда нимани тушунасиз?
- “Маҳаллийчилик” деганда нимани тушунасиз?
- Соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг “Кимки қудратимизга шубҳа қилса, биз қурган биноларга боқсин” деган сўзлари қайси иншоотнинг деворларига битилган?
- “Тилга ихтиёрсиз - элга эътиборсиз” нақлининг муаллифи ким ва бунинг маъносини изоҳлаб беринг?
- “Дунёнинг мафкуравий манзараси” деганда нимани тушунасиз?
- Бугунги кунда мафкуравий-ғоявий ҳужумлар қандай воситалар орқали тарқатилмоқда?
- “Оммавий маданият” ниқоби остидаги хуружлар” деганда нимани тушунасиз?
- “Мафкуравий полигон” деганда нимани тушунасиз?
- Бугунги кунда дунёнинг мафкуравий манзарасида қандай кучларнинг ўзаро кураши авж олаётганини кўриш мумкин?
- “Мафкуравий иммунитет” деганда нимани тушунасиз?
- “Ҳурфикрлилик” деганда нимани тушунасиз?
- “Ғоявий бўшлиқ” деганда нимани тушунасиз?
- Миллий қадриятимиз бўлган – тилимиз ҳақида нималарни биласиз?
- “Мафкуравий профилактика” деганда нимани тушунасиз?
- “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асари ва унинг муаллифи ҳақида гапириб беринг?
- Абдурауф Фитратнинг ҳаёти, ижоди ва тарбияга оид машҳур фиклари ҳақида гапириб беринг?
- Инсон маънавияти қандай манбалар орқали шакллантирилади?
- Материализм нима?
- Идеализм деганда нимани тушунасиз?
- ХХ аср бошларида халқимиз маорифи ва маданиятини юксалтириш, иқтисодий ҳамда сиёсий ҳаётини босқинчилар измидан озод қилиш йўлида бемисл фидойилик кўрсатган аждодларимизни санаб беринг?
- Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб беринг?
- Абдулла Авлонийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб беринг?
- “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари” деганда нимани тушунасиз?
- Жамиятга ёт ғояларга қарши қандай курашиш лозим?
- Ўзбекистоннинг давлат рамзлари бу ...?
- “Миллатлараро тотувлик” деганда нимани тушунасиз?
- Миллий истиқлол мафкурасини халқимиз онги ва қалбига сингдириш усуллари нималардан иборат?
- “Ё Ватан, ё шарафли ўлим” шиори остида мўғулларга қарши курашган мутафаккир ким?
- “Комил инсон ғояси” деганда нимани тушунасиз?
- Темурийлар Ренессанси даври қачон бўлган ва бу даврда кимлар илм-фан ривожига беқиёс ҳисса қўшган?
- “Ислом оламининг энг машҳур файласуфи ва қомусий алломаси ҳамда инсониятнинг энг буюк мутафаккирларидан бири” деган унвонга сазовор бўлган инсон ким?
- Миссионерлар кимлар ва уларнинг асосий мақсади нимадан иборат?
- Қандай ғоялар тараққиётга хизмат қилади?
- Миллий манфаат тушунчасига изоҳ беринг.
- Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви нима?
- Мафкуравий профилактика нима?
- Радикализм нима?
- Геостратегик манфаатлар деганда нимани тушунасиз?
- Диний бағрикенглик (толерантлик) нима?
- Мустақил Ўзбекистоннинг бош стратегик мақсади нимадан иборат?
- Маънавиятга қарши иллатларни санаб беринг
