Сирдарё вилоятида Ички ишлар вазири иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
2025-03-17 11:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят ҳокими, халқ депутатлари Кенгашининг аъзолари, ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, шаҳар-туман жамоатчилик фаоллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг раҳбарлари қатнашдилар.
Сессия кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратура босқичи тингловчиси подполковник Фаррух Убайдуллаевич Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мажлисда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қарорининг ижроси ҳамда соҳага оид топшириқлар юзасидан амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди.
Вилоят ҳудудида содир этилаётган жиноятларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш мақсадида ҳар бир туман-шаҳар ИИБ бошлиқлари томонидан маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудларга айлантириш, аҳолини рози қилиш, уларнинг мурожаатларини ечимига эътибор қаратиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Сессияда кўтарилган масалалар бўйича соҳа мутахассислари томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди, ечимини кутаётган масалалар юзасидан истиқболли вазифалар белгилаб олинди.