Ички ишлар вазирлигида соҳа фаолиятини такомиллаштиришга оид тезкор йиғилиш ўтказилди
2025-03-11 17:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъуллари, Ички ишлар вазирлиги ҳамда соҳавий хизматларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорлари ҳамда Ички ишлар органларининг бошлиқлари иштирок этдилар.
Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган вазифаларнинг ижроси, кадрлар билан ишлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш йўналишларида амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тадбирда шунингдек, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, уларни ҳимоя қилиш йўналишини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шухратович Ташходжаев тайинланди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича соҳа масъулларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, янги тайинланган раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.