ИИВ раҳбарияти томонидан Бухоро вилоятида Президент қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ўрганишлар давом этмоқда
2026-11-19 14:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник М.Мирхамидов ҳамда бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон ва ПҚ-2-сон қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро вилоятида ўрганишлар давом этмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ Бухоро шаҳридаги 2-сонли техникумга ташриф буюриб, вилоятда аҳолини хорижда қонуний ва хавфсиз иш билан таъминлаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, халқаро меҳнат бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ҳамда янги ташаббусларни кенг жамоатчиликка етказиш борасидаги ишлар билан танишди.
Тадбирда Миграция агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий филиали раҳбари томонидан ишсиз фуқароларни хорижда қонуний ва хавфсиз иш билан таъминлаш борасида яратилган шарт-шароитлар, хорижга ишлаш истаги бўлган фуқароларни ўқитиш, халқаро меҳнат бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ишсиз фуқароларни миграцияга ўқитиш салмоғини кенгайтириш, хорижда ишлаш истаги бўлган фуқароларни ўқитиш, сертификат олиши ва кейинги жараёнларни янада самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



