ИИВ раҳбарияти томонидан Бухорода “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасидаги тадбирлар, янги объектлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
2026-11-13 22:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаровнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий ўрганилди.
Дастлаб вилоят марказида янги қурилаётган ИИБ биносидаги ишлар, ходимлар ва фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, вилоят, Вобкент ва Бухоро туманларида ташкил этилган махсус штаблар фаолияти, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш чоралари таҳлил қилинди.
Ташриф давомида Бухорода ўтказилиши режалаштирилган нуфузли саммитга тайёргарлик, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тизимни рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, ҳудудий ИИБ маъмурий биноларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш тизимларининг созлиги ва ходимлар учун муносиб хизмат шароитлари яратиш ҳолати ўрганилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, профилактик ишларни кучайтириш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.









