«Ўзбекистон: 35 йиллик тараққиёт ва янги марралар» — махсус инфографиклар тўплами
2026-09-22 15:05:00 / Янгиликлар
«Ўзбекистон: 35 йиллик тараққиёт ва янги марралар» — махсус инфографиклар тўплами
«Тараққиёт стратегияси» маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи асосида тайёрланган махсус инфографиклар тўпламини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этади.
Тўплам маърузанинг асосий мазмун-моҳиятини, устувор ғоялари ва ташаббусларини тушунарли ҳамда кўргазмали шаклда етказишга қаратилган. Унда мамлакатимиз тараққиётида эришилган муҳим натижалар, асосий кўрсаткичлар ва келгуси ривожланиш йўналишлари, шу жумладан, етти миллий дастурнинг мазмуни инфографикалар орқали ёритиб берилган.
Тўпламдан тақдимотлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларда кўргазмали материал сифатида фойдаланиш мумкин. У маърузада илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни изчил тушунтиришда қулай манба бўлиб хизмат қилади.
Тўплам билан танишинг ва тақдимотларингизда фойдаланинг!
