Сурхондарёда криминоген вазиятни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
2026-09-08 19:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Ботир Қутратходжаевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоят Ички ишлар бошқармасида йиғилиш ўтказилди.
Унда ҳудуддаги криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш, шунингдек, замонавий таҳдидлардан бири бўлган кибержиноятчилик профилактикасини кучайтириш, аҳоли хонадонлари ва объектларни қўриқловга олиш, жамоат жойларида ҳамда маҳалла ҳудудларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда аҳоли осойишталигини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда профилактик ишларни самарали ташкил этиш борасида масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Асосий мақсад — халқ тинчлиги, юрт осойишталиги ва ҳар бир фуқаронинг хавфсизлигини таъминлаш.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






