Жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги хизматлари эътироф этилди
2026-06-16 13:25:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳрида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчисининг фуқаролар ҳаётига хавф туғдирувчи ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олдини олиш бўйича ўтказилган тезкор тадбирда фаол иштирок этган ички ишлар органлари ходимлари рағбатлантирилди.
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходими майор Шухратжон Норқулов, шунингдек Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари подполковник Фаррух Мирзаев ва майор Бекзод Қирғизбаев «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари катта лейтенант Шерали Сайдахматов ҳамда катта сержант Анвар Абдуллаев Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати билан мукофотланди.
Мукофотлар масъул раҳбарлар томонидан шахсий таркиб иштирокида тантанали равишда топширилди.
Мазкур мукофот ходимларнинг хизмат бурчига садоқати, касбий маҳорати ва фидойилигининг эътирофи бўлди.





