Ички ишлар вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишдаги ижобий натижалари учун энг намунали деб тан олинди
2026-05-22 13:00:00 / Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев «Сифатли давлат бошқаруви» дастурининг ғолибларини мукофотлаш ҳамда Миллий китобхонлик ҳаракатига старт бериш маросимларида иштирок этган тадбирда Ички ишлар вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишдаги ижобий натижалари учун «Энг намунали вазирлик» деб топилди.
Бугунги кунда вазирлик 60 га яқин хизмат турини кўрсатаётган бўлса, уларнинг 95 фоизи тўлиқ рақамли шаклда тақдим этилаётгани диққатга сазовор.
Илгари тарқоқ бўлган 72 та маълумотлар базаси ягона «Хавфсиз шаҳар» тизимига бирлаштирилиб, унга 14 та бошқарув маркази ва 20 дан зиёд вазирлик уланган.
Ўтган йили 148 мингдан ортиқ маъмурий иш масофавий тарзда кўриб чиқилди ва одамларнинг идорама-идора сарсон бўлишига йўл қўйилмади.
Вазирлик замонавий давлат хизматларини инсон учун яратилган қулайлик билан ўлчанишини амалда кўрсатмоқда.


