Ички ишлар вазири бошчилигида оммавий ва байрам тадбирларида жамоат хавфсизликни таъминлаш йўналишида белгиланган вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди
2026-05-14 12:45:00 / Янгиликлар

Мамлакатмиз миқёсидаги барча оммавий ва байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этилиши жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида зарурий чораларини кўришни талаб этади. Бу борада ички ишлар вазирлиги тизими олдига кўплаб вазифалар белгилаб берилган.
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов барча соҳавий ҳамда ҳудудий тузилмалар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда олдимизда турган “Сўнги қўнғироқ” муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни ҳавсиз ва байрамона кайфиятда ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар ижросини ўрганди.
Мактабларда ўқувчилар билан алоҳида тушунтириш ишларини олиб бориш, таълим муассасалари атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса ўқувчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан туриб автомашина бошқарувига киришишларини олдини олиш бўйича назорат-профилактик тадбирларини ҳозирдан ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда шунингдек, яқинлашиб келаётган муборак Қурбон ҳайитини ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, масжидлар атрофида аҳоли учун зарурий ва қулай шароитларни яратиш, байрам куни шодиёналар нишонланадиган жамоат жойлари ва кўнгилочар масканларда саф бўлинмалари нарядлари сонини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, ёзги таътил вақтида болаларни оромгоҳларда хавфсиз шароитда дам олишларини йўлга қўйиш, уларни транспорт воситаларида патруллик кузатуви асосида ҳаракатланишларини таъминлаш ва инспектор психологларни оромгоҳларга бириктириш бўйича вазифалар ва режалар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги яна бир масала объект ва хонадонларни қўриқловга олиш борасида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда ушбу фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, жараёнларни жадаллаштириш, соҳага татбиқ этилаётган сунъий интеллект технологияларини янада такомиллаштириш вазифалари белгилаб олинди.



