Ички ишлар органларида қонунийликни таъминлаш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди
2026-04-01 13:00:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда Вазирликнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида тизимда кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, коррупция ва хизмат интизомини бузиш ҳолатларини олдини олиш, бу йўналишда мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.
Йиғилишда масъулларнинг ахборотлари тингланди, шахсий таркибнинг хизмат бурчига зид ҳаракатлар, коррупция ва қонунбузарлик ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш лозимлиги ҳамда бу йўналишда ҳар бир раҳбар ходимнинг шахсий жавобгарлигини чуқур ҳис қилиши шартлиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида кўрилган масалалар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан қатъий назорат ўрнатилиши белгиланди.


