Бухоро вилояти ИИБда Ички ишлар вазири ўринбосари раҳбарлигида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди
2025-12-24 20:45:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркиби билан ўтказилган йиғилишда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан турли кўринишдаги салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, хусусан, коррупцион турдаги жиноятларни келтириб чиқарувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мавзулари юқори кўтарилди.
Шунингдек, барча раҳбарларга қўл остидаги шахсий таркибни кунлик назорат қилиш жараёнида ҳар бир ходимга индивидуал тарзда ёндашишлари, уларнинг хизмат фаолияти, ижтимоий-оилавий аҳволи, руҳий-психологик ҳолатини инобатга олган ҳолда вазифа ва топшириқлар берилиши ва ҳар бир раҳбар ўз қўл остидаги ходимларига жавобгар эканлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тузилмага айлантириш борасида ижобий ишларни жадаллаштириш, ходимларни жанговар ва жисмоний шайлигини, билим даражаларини янада ошириш мақсадида, қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати





