"Аксилкоррупция ойлиги" доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Тошкент ҳарбий суди масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди
2026-11-20 11:55:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппаратида "Аксилкоррупция ойлиги" доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Тошкент ҳарбий суди масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Унда коррупциянинг жамият ва давлат тараққиётига салбий таъсири, унинг аянчли оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди. Шунингдек, коррупцион ҳолатларнинг инсон тақдири, хизмат фаолиятига етказадиган зарари ҳақида фикр юритилди.
Семинар давомида ҳалоллик, виждонлилик, шаффофлик ва адолат тамойилларига амал қилиш, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда ҳар қандай коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.






