Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ҳарбий хизматчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун "Маданий ҳордиқ куни" доирасида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди
2026-11-16 12:25:00 / Янгиликлар

Тадбирлар давомида иштирокчилар миллий кино санъатининг сара намуналаридан баҳраманд бўлиб, юртимизнинг бой тарихий мероси, буюк аждодларимизнинг давлатчилик анъаналари ва ўзбек халқининг кўп асрлик маданиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, театр саҳнасида намойиш этилган миллий мумтоз асар орқали халқимизнинг бетакрор санъати, қадриятлари ва эзгуликни тараннум этувчи маънавий меросига яна бир бор назар ташладилар.
Бундай маданий-маърифий тадбирлар иштирокчиларнинг қалбида миллий ўзликни англаш, тарихий меросга ҳурмат, санъат ва адабиётга меҳр туйғуларини камол топтириш, уларнинг дунёқараши ва маънавий оламини янада бойитишда муҳим аҳамият касб этади.






