ФВВга бириктирилган Самарқанддаги мактаб — “Энг намунали Жасорат мактаби” республика босқичида
2026-11-14 11:50:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бириктирилган Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 33-сонли умумтаълим мактаби “Энг намунали Жасорат мактаби” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлган эди. Бугун республика комиссияси аъзолари мактабга ташриф буюриб, танлов низомида белгиланган мезонлар асосида таълим муассасаси фаолияти ва педагог ходимларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашга қаратилган синовларни ўтказдилар.

Жумладан, ўқитувчиларнинг касбий маҳорати, жисмоний тайёргарлиги, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси йўналишидаги фаолияти, саф тайёргарлиги, амалий кўникмалари, шунингдек, таълим-тарбия жараёнидаги самарали иш услублари ва илғор тажрибалари атрофлича ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки, кўрик-танловнинг якуний натижалари республиканинг барча ҳудудларида баҳолаш жараёнлари тўлиқ якунланганидан сўнг эълон қилинади.









