Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари У.Хамдамов Сирдарё вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди
2026-11-13 19:35:00 / Янгиликлар

Дастлаб, вазир ўринбосари Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фаолияти билан танишиб, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан ташкил этилган штаб фаолиятини ўрганди. Мавсум давомида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ҳамда тезкор хизматларнинг шайлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, тезкор хизматларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, мавжуд техника ва қутқарув воситаларининг ҳолати ўрганилиб, масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Ўрганишлар давомида вилоят ҳудудидаги бозорларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати, электр жиҳозларидан фойдаланишда белгиланган талабларга риоя этилиши ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.





