Ангор туманида ис газидан заҳарланиш ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-10-29 14:45:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари томонидан Ангор туманида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, иситиш мосламаларидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш чоралари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.



