Тошкент шаҳридаги бозорлар раҳбарлари иштирокида видеоконференция йиғилиши ўтказилди
2026-10-28 22:20:00 / Янгиликлар

Йиғилишда ФВВ масъул ходими, Тошкент шаҳар ФВББ бошлиғи, Муниципал активларини бошқариш маркази ДУК раҳбари ва Муниципал активларини бошқариш марказининг Бозорлар ва савдо комплекслари хавфсизлик назорати бошлиғи иштирок этди.
Унда бозорларда ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш ҳамда масъул раҳбарларнинг жавобгарлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, бозор раҳбарларига хавфсизликни таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.



