Қашқадарёда ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда
2026-10-28 21:45:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари бошчилигида ўтказилаётган машқлар давомида шартли фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасига масъул ташкилотлар ва тегишли хизматларнинг амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилмоқда. Жумладан, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинларни ўчириш ва қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича машғулотлар олиб борилмоқда.








