Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
2026-10-28 19:50:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Н.Б.Кадиров бошчилигида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, шунингдек, ис газидан заҳарланиш ва ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Тадбирлар давомида хонадонлардаги иситиш мосламалари, газ жиҳозлари ҳамда дудбуронларнинг техник ҳолати кўздан кечирилиб, уларнинг хавфсиз ишлатилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, уларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, газ ва иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилмоқда.
