Сурхондарёда ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда
2026-10-28 17:25:00 / Янгиликлар

Машғулотлар бир нечта ўқув нуқталарида олиб борилиб, уларда шартли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни барвақт аниқлаш, содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, ўқув машқлари давомида тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа масъул хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, куч ва воситаларни белгиланган вазифалар асосида сафарбар этиш, бошқарув ва тезкор қарор қабул қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган амалий ҳаракатлар бажарилмоқда.
Мазкур ўқув машқлари фавқулодда вазиятлар юзага келганда масъул ташкилотларнинг ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга тайёрлигини ошириш, мавжуд имкониятларни синовдан ўтказиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини камайтириш самарадорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.









