"Аждодлар изидан" интеллектуал танловининг Республика босқичи якунланди. Якуний натижаларга кўра ФВВ жамоаси II ўринни қўлга киритди
2026-10-23 19:30:00 / Янгиликлар

Интеллектуал танлов Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Божхона қўмитаси жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Жамоалар икки бўлимдан иборат, жами 30 та савол асосида билим, тезкор фикрлаш ва жамоавий ҳамкорлик маҳоратини намоён этди.
Қизғин кечган баҳснинг якуний натижаларига кўра, Мудофаа вазирлиги жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоасига, учинчи ўрин эса Ички ишлар вазирлиги жамоаларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан диплом, кубок, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бу каби тадбирлар – ёшларни руҳлантирувчи, жамоавий ишлаш, уларнинг қалбига ғурур бағишловчи, эзгу тарихий меросимизни янги авлодга етказувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади.









