Фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлар синовдан ўтказилди
2026-10-16 16:30:00 / Янгиликлар
"Қамчиқ" махсус қутқарув бошқармаси томонидан "Кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ташувчи объект аварияларида заҳарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши билан боғлиқ вазиятларда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Машқ давомида фавқулодда вазият содир бўлганда масъул ходимларнинг тезкор ҳаракатлари, объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, заҳарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар синовдан ўтказилди.
Ўқув машқининг асосий мақсади — фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларнинг шайлигини ошириш, тезкор қарор қабул қилиш ҳамда ҳамкорликдаги ҳаракатлар самарадорлигини мустаҳкамлашдан иборат.









