Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Қашқадарё вилоятидаги бозорларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганди
2026-10-15 09:10:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник С.Т. Зупаров Қашқадарё вилоятида бўлиб, Ғузор туманидаги “Карвон” бозори ҳамда Қарши шаҳридаги “Қарши савдо мажмуаси”да ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар давомида бозорларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, том қисмидаги тез алангаланувчи қурилиш материалларини демонтаж қилиш ва уларнинг ўрнига металл материалларни ўрнатиш жараёнлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, савдо расталарининг тартибсиз жойлаштирилгани танқидий қайд этилди. Бундай ҳолатлар фавқулодда вазиятларда ёнғин-қутқарув техникаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилиши мумкинлиги таъкидланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бозорларда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.




