Қорақалпоғистон Республикасида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди
2026-10-14 19:45:00 / Янгиликлар

Унда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг Мўйноқ туманида жойлашган Ихтисослаштирилган табиатни тиклаш батальони муддатли ҳарбий хизматчилари, ИИВ Темурбеклар мактаби тингловчилари, Нукус шаҳридаги ҳарбий академик лицей курсантлари, Шимолий ғарбий округининг муддатли ҳарбий хизматчилари, ДХХ Лочин бригадаси аскарлари, ДХХ Чегара қўшинлари муддатли ҳарбий хизматчилари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Миллий Гвардияси муддатли ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашув давомида иштирокчилар ўз билимлари, топқирлиги, тезкор фикрлаши ва жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини намоён этди.
Қизғин ва муросасиз беллашув натижаларига кўра ФВВнинг муддатли ҳарбий хизматчилари II ўринни эгаллади.





