ФВВ Академиясида халқаро ҳамкорлик доирасида “Фавқулодда вазиятлар хавфсизлиги бўйича таълим: сунъий интеллект, виртуал реаллик ва глобал ёндашувлар” мавзусида мастер-класс машғулоти ўтказилди
2026-10-14 18:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 3-апрелдаги “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-123-сон Қарори талаблари асосида, хорижий олий таълим ташкилотларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб этиш вазифаси белгиланган.
Мазкур вазифа ижроси юзасидан, Академия профессор-ўқитувчилари, тингловчи ва курсантлари иштирокида халқаро ташкилот вакили Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Габриел Аёдежи Огунмола томонидан “Фавқулодда вазиятлар хавфсизлиги бўйича таълим: сунъий интеллект, виртуал реаллик ва глобал ёндашувлар” мавзусида мастер-класс машғулот ўтказиллди.
Мастер-класс машғулотида таълим жараёнига янги технологияларни жорий этиш, сунъий интеллектни қўллаш имкониятлари ва муаммолари очиқ муҳокама қилинди, тажриба алмашилди ҳамда амалий таклифлар ишлаб чиқилди.





