Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник С.Т.Зупаров раҳбарлигида Термиз шаҳрида жойлашган буюм бозорида тунги махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-10-14 17:45:00 / Янгиликлар

Ўқув машқининг асосий мақсади бозор ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлган тақдирда куч ва воситаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда тезкорлик ва самарадорликни оширишдан иборат бўлди.
Машқ давомида масъул хизматлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шахсий таркибнинг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёргарлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш кўникмалари амалда синовдан ўтказилди.








