Мурожаатлар – эътибор марказида: Жарқўрғон туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди
2026-10-14 16:10:00 / Янгиликлар

Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қ.Исроилов томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари раҳбарияти билан ҳамкорликда оммавий сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Бу гал Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида навбатдаги қабул ташкил этилди. Унда, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник С.Т. Зупаров ҳам иштирок этди.
Қабулда масъуллар қатнашувида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, пенсионерлар ва ёшлар тингланиб, мурожаатларни шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, кўриб чиқиш муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.
Жараёнда меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ёшлар учун бўш иш ўринлари таклиф этилди.









