Шўрчи ва Денов туманлари ҳудудида жойлашган бозор ва савдо марказларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилди
2026-10-13 20:35:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник С.Т.Зупаров бошчилигида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи ва Денов туманлари ҳудудида жойлашган бозор ва савдо марказларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида бозорларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, кириш-чиқиш йўлларининг очиқлиги, эвакуация йўлакларининг ҳолати, ёнғин ўчириш воситалари ва сув манбаларининг мавжудлиги ҳамда улардан фойдаланишга тайёрлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқароларни хавфсиз эвакуация қилиш, ёнғин тарқалишининг олдини олиш ва тезкор ҳаракатланиш учун зарур шароитлар яратилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда бозорларда хавфсизлик чораларини кучайтириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.




