Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Х.Сотиев бошчилигида Фарғона вилоятидаги бозорларда ўқув машқлари ва профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
2026-10-12 11:30:00 / Янгиликлар

Тадбирлар давомида асосий эътибор юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилмоқда. Ўқув машғулотлари жараёнида масъул ташкилотларнинг ҳамкорликдаги амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, бозор ҳудудларидаги кириш-чиқиш йўлаклари, сув манбалари, эвакуация йўллари, ёнғин ўчириш воситалари ҳамда замонавий ёнғин хавфсизлиги қурилмалари билан жиҳозланганлик ҳолати кўздан кечирилмоқда.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар белгилаб олинмоқда.









