Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида илк бор “Китобхон оила” кўрик-танловининг республика босқичи Наманган вилоятида ўтказилди
2026-10-09 21:15:00 / Янгиликлар

Танловда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 18 та китобхон оила иштирок этиб, учта шарт — “Бадиий асарлар билимдони”, “Уйга вазифа” ҳамда “Тезкор савол-жавоб” йўналишлари бўйича ўзаро беллашди. Иштирокчилар ҳар бир шартда китобхонлик маданияти, билим ва зукколикларини намоён этдилар.
Танлов якунларига кўра:
🥇 1-ўрин — Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг Мамасолиевлар оиласи;
🥈 2-ўрин — Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Долимовлар оиласи;
🥉 3-ўрин — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг Муродовлар оиласи.
Танлов якунида ғолиблар ва иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.









